Диққат тайёрланинг: декабр ойи бошида Ўзбекистонга ҳақиқий қиш кириб келади

Диққат тайёрланинг: декабр ойи бошида Ўзбекистонга ҳақиқий қиш кириб келади
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳукмрон бўладиган об-ҳаво маълумотлари билан таништирди.

Ўтган дам олиш кунларида республикамиз ҳудудларига ғарбий совуқ ҳаво массалари кириб келди. 24 ноябр куни ёмғир ёғди, баъзи жойларда эса кучли бўлди, республика ҳудудларнинг кўп қисмида ёмғирни қорга айланиши кузатилди. Кундузги ҳарорат 2-5 даража илиқгача пасайди. Якшанба куни республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кузатилмади лекин совуқ ҳаво массалари таъсири сақланиб турди: ҳарорат кечаси 4-7 даража совуқгача, шимолда 10-12 даража совуқгача пасайди, кундузи эса ҳарорат 3-5 даража илиқ атрофида бўлди. Совуқ фронт ўтиши натижасида шамол 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 22-25 м/с гача кучайиши кузатилди.

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудларига Туркманистон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади: тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, 27 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 27 ноябрда 2-7 даража илиқни ташкил этади.

28 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради. 29-30 ноябрда илиқ ва қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 13-15 даража илиқгача аста-секин кўтарилади.

Қиш мавсумининг биринчи ойи бизни ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан кутиб олади. 1 декабрда республика ҳудудларининг кўп қисмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. 2 декабрда қуруқ ва совуқ об-ҳаво ўрнашади. Ҳарорат фони 7-9 даражага пасаяди, ва 2 декабрга кечаси 2-7 даража совуқни, кундузи 3-8 даража илиқни ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Диққат тайёрланинг: декабр ойи бошида Ўзбекистонга ҳақиқий қиш кириб келади