Аввалроқ Самарқанд шаҳрининг собиқ ҳокими ўринбосари Бобир Элмурадов 7,5 млрд сўм давлат мулкини талон-тарож қилганликда гумонланаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Самарқанд вилояти Қурилиши Бош Бошқармасининг хабар беришича бугунги кунда бошқарма раҳбари лавозимида ишлаётган, аввал ҳоким ўринбосари бўлган Бобир Элмурадов шаҳардаги Зебинисобегим кўчасидаги 58-манзилда жойлашган 26 та хонадонга 7,5 миллиард сўм товон пули тўлаб берилганлиги юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи ёки айбланувчи деб топилмаган.
Таъкидланишича, бугунги кунда мазкур жиноят иши ЖИБ Самарқанд шаҳар судида мазмунан кўрилмоқда.