Тошкент шаҳар ИИББ фирибгарлар томонидан юбориладиган смс ва уларга алданиб қолмасликдан огоҳлантирди.
Бошқарма фуқароларга сўнгги кунларда “Ассалому алайкум. Мен онамни жанозаларига бораётганимда йўлда машинам бузилиб, Қамчиқ довонида қолиб кетдим. Менга сизнинг ёрдамингиз керак. Телефонимга озроқ пул ташлаб юборинг” мазмнидаги смс хабарлар келаётганидан огоҳлантирди.
Маълум бўлишича бундай хабарлар фирибгарлар томонидан юборилмоқда. Бу эса фуқароларни чалғитишга сабаб бўлаётгани маълум қилинди. Сабаби кейинги сафар ҳақиқий ёрдамга муҳтож инсонга ёрдам бериш пайтида иккиланишга сабаб бўлмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Бу каби ҳолатларда нотаниш кишига ёрдам бериш ёки бермасликни ўзингиз ҳал қиласиз. Аммо алданиб қолмаслик учун барибир эҳтиёткор бўлишингиз зарур, дейилади ИИББ хабарида.