«Ворисова нега ҳозирги мансабдорлар ҳақида гапирмайди?» – журналист Фаҳрулло Ҳамидуллаев

«Ворисова нега ҳозирги мансабдорлар ҳақида гапирмайди?» – журналист Фаҳрулло Ҳамидуллаев
Журналист Фаҳрулло Ҳамидуллаев ўзининг телеграмдаги каналида ХДП вакили, сенатор Мақсуда Ворисованинг фикрига муносабат билдирди. Фаҳрулло аввалги сиёсат ҳақида гапиришдан халққа фойдаси йўқлиги ҳақида айтди.

“Бугун Мақсуда Ворисованинг фикрини эшитиб қолдим. У мутасаддилар Ислом Каримовни алдагани ҳақида гапирди. Шунингдек, Ворисова спикер Каримовга барча ҳақиқатни айтиб бергани ва мутасаддилар жазолангани ҳақида ҳам айтиб ўтди. Тушинмайман, аввалги сиёсат ҳақида гапиришдан нима фойда? Нега ҳеч ким ҳозирги ҳолат ҳақида гапирмайди? Бугун ҳам мамлакатимизда муаммо етарли-ку. Каримов вафот этди, менимча энди халққа бундай эртакларни эшитишдан фойда йўқ. Мен Ворисова ҳокимлар, нархлар, коррупция ва ишчи жойи етишмаслиги ҳақида гапирганда хурсанд бўлар эдим. Ўйлайманки халққа айнан ҳозир мамлакатда нима содир бўлаётганини билиш қизиқроқ”, – дейди журналист.

Эслатиб ўтамиз, Ворисова Биринчи Президент Ислом Каримовга янги иш ўринлари ҳақида ёлғон ахборот берилгани ҳақида айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Аник 14 декабр 2019 11:59
    Хакийкатдан партялар нима иш килади узи? Бирор муаммони хал килиш кулидан келадими?
  2. Акрам 14 декабр 2019 09:07
    Конунда белгиланган жазо куллаш керак Каримовни алдагани учун
  3. Реалист 13 декабр 2019 12:56
    Эхо
    Ўзбекистонда кўп партияли система деган таасурот қолдириш учун тузилган.Аслида хукуматга мухолифат эмас аксинча хукумат қўлидан нон ейдиган қўғирчоқ партиялар хаммаси.Халққа бир тийинлик фойдаси йўқ партиялар.Шунинг учун мен сайловга бормайман,борсам хам хамма кандидатларни ўчиргани бораман.
  4. Эхо 13 декабр 2019 00:48
    Мен хеч эшитмадим халк учун фалон партия ундок килди пистони бундок деган гапларни. Партияларни халк учун нима фойдаси бор? Бу партиялар нима учун ташкил килинган? Факат сайловолди пайтлари биламиз бундай партиялар борлигини.
  5. Исмоил Чориев 12 декабр 2019 20:17
    Хозирги хокимлар сайлов жараенига,тугрироги номзодларни курсатиш жараенига аралашмаганларида Эди,хатто Европа Давлатлари хавас киладиган сайлов утказилар Эди.Бундан халкимизга катта наф етарди.Минг бор афсуски хокимлар бу сайловга хам аралашди.Минг афсус...Президентимизни, халкни купайлашиб чиройли килиб Яна алдаяпмиз.Хозирни уйлаяпмиз- у ЭРТАНГИ кунимизни уйламаяпмиз.

    Хозирги сайлов жараенига хокимлар аралашмаганда эди,муносиб намзодларни партиялар курсатганда эди,Европа Давлатлари хавас киладиган сайлов булар Эди.Минг афсус Яна хокимлар аралашди.Минг афсус Президентимизни,халкимизни Яна чиройли килиб алдаяпмиз.Бундан кимга кандай фойда кейинги 5 йилда аник булади
    Муносиб номзодлар сахна ортида колиб кетди,Минг афсус....
  6. Дилим 11 декабр 2019 22:55
    Шу аёлга ўхшаган қотиб қолган қария аёллар ёш кадрларга жой бўшатишмаяпти. Опани дам олиб, ибодат қилиб ётадиган вақти келган аллақачон
  7. собиржон 11 декабр 2019 22:35
    кайвони утлаб кетавермасдан халкнинг хозирги кунидан сузланг.Каримов даври бошка дунё эди.
  8. Юрист 11 декабр 2019 22:27
    Менимча яхши инсондир лекин озгина ер шарига тенг келадиганча лаганбардорликлари бор Энди узингиз бахо беринг
  9. Реалист 11 декабр 2019 15:13
    Ворисова «мен нима десам хам одамлар ишонаверади» деб ўйлайди,фикрлаш доираси ўта тор,қотиб қолган аёл.Шундай қолоқ амалдорлар билан янги давлат қуриб бўладими???
    Юқори эшелон амалдорларнинг типик вакили,ёки кесилган дарахтдан қолган тўнкалар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Ворисова нега ҳозирги мансабдорлар ҳақида гапирмайди?» – журналист Фаҳрулло Ҳамидуллаев