“Ўзбектелеком” 30 ноябр куни интернет нархини пасайтириш ва тезлигини ошириш бўйича ҳисобот беради

“Ўзбектелеком” 30 ноябр куни интернет нархини пасайтириш ва  тезлигини ошириш бўйича ҳисобот беради
30 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникатсия тармоқларини модернизатсия қилиш, ИТ-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган анжуман ўтказади. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналари, операторлар ва провайдерлар иштирок этадилар.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Интернет тармоғига чиқиш нархларини пасайтириш, шунингдек уланиш тезлигини ошириш ва 2020 йилга келиб МДҲ давлатлари даражасигача кўтаришдек топшириқларини бажариш бўйича "Ўзбектелеком" АКнинг ҳисоботини тақдим этилади.

Ўтган 10 ой мобайнида "Ўзбектелеком" АКда зарур бўлган яхшиланишлар тизимли таҳлил қилинди, керакли қурилмалар сотиб олинди, дастур-жадвал ишлаб чиқилиб, ташқи канал ўтказиш имкониятларини кенгайтириш ва операторлар, провайдерлар ва охирги фойдаланувчилар учун Интернетга чиқиш тезлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Анжуман алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси операторлари ва провайдерлари ўртасида АКТ соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади, чунки барча томонларнинг ҳамкорлигисиз инноватсион ривожланиш ҳақида сўзлаш мумкин эмас.

Компания томонидан телеграм-бот ишга туширилди, бу ерда Компанияга бажарган ишлар ҳақида ҳар қандай савол бериш мумкин. Энг яхши саволлар муаллифлари ушбу тадбирга таклиф этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Ўзбектелеком” 30 ноябр куни интернет нархини пасайтириш ва тезлигини ошириш бўйича ҳисобот беради