Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари: “17 ёшли қизнинг онаси телефон қилиб ‘илтимос қизимни қаматиб юборинг’ дейди”

Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари: “17 ёшли қизнинг онаси телефон қилиб ‘илтимос қизимни қаматиб юборинг’ дейди”
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Гавҳар Алимова қизларнинг бузилиб кетишида ота-она айбдорлигин айтди. Бу ҳақда сенатор ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

Сенатор тунги барларда юрган қизлар онанинг айбига кўра ўша ерларда бўлиб қолмоқда. Тунда қиз кўчага чиқса она қандай билмаслиги мумкинлигидан таажубланган. Шунингдек, қизнинг тарбияси оилада берилиши кераклиги, мактаб таълимга жавоб беришини айтган.
“Ҳамма нарса уйда юз бермоқда”, - дейди сенатор.

Алимованинг айтишича яқинда 17 ёшли қиз уйидан чиқиб кетган ва сенаторга онаси телефон қилиб “Илтимос, шу қизимни қаматиб юборинг”, деган. У қиз ичиб, чекиб уйидан чиқиб 10 кунлаб йўқ бўлиб кетар экан. Алимова ўша қизга психолог ёлланганини маълум қилиб ҳозирда психолог қизнинг уйига ҳафтада уч марта бораётганини айтди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Сунбула Паризод 20 декабр 2019 13:28
    Киз болани каттикрок ушлаш керак
  2. файзихон рузиева 15 декабр 2019 01:57
    ТАРБИЯ ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ ОИЛА МУХИТИ БУЗУК БУЛСА БОЛА АСАБИЙ БУЛИБ КУЧАГА КОЧАДИ
  3. Bahrom 14 декабр 2019 08:59
    Maktab tarbiya uchun emas birinchi navbatda ta'lim uchun javobgar. Ota-ona esa tarbiyasi uchun javobgar boʻlishi kerak. Uyda tarbiya koʻrmagan insoni maktabda tarbiyalash juda ogʻir. Chunki oʻqituvchi 1 ta emas 30 ta bolaga ma'sul boʻladi. Ota ona esa 1 ta bolasini tarbiyalay olmasa, oʻqituvchi qanday qilib shuncha oʻquvchini nazorat qilishi mumkin.
  4. Гулшан 13 декабр 2019 20:39
    Мактабда хозирда хам тарбия берилаяпти. Лекин тарбиянинг негизи оилада бўлади. Носоғлом оилани боласини мактабда тарбия қилиб бўлмаяпти. Хар доим тарбияли болага нисбатан устозинга раҳмат дейилмаган, ота-онанга раҳмат дейилган. Нима учун бир мулоҳаза қилиб кўрайлик. Оилада фарзандни ҳалол луқма билан боқиш хам тарбиянинг бир бўғини.
  5. Sherzod 13 декабр 2019 13:21
    Xurmatli raxbarlar: Biz maktabda ham ta'lim, ham tarbiya olganmiz. Uyda esa ota- onamiz shu ta'limni mustahkamlagan. Tarbiyani esa to'g'ri olib borilayotganini doimo nazorat qilgan. Maktabni inson kamoliga katta ta'siri bor. Biz maktabni va maktab davrini yaxshi xurmat qilamiz. Agar maktab shunchaki ta'limga mas'ul bo'lganida bugungi elita bo'lmasdi. Agar maktabga siz tarbiyaga ishingiz bo'lmasin sesangiz biz ertangi avlodni boy beramiz. Zero Abdulla avloniy aytganidek Tarbiya biz uchun juda mihimdir.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари: “17 ёшли қизнинг онаси телефон қилиб ‘илтимос қизимни қаматиб юборинг’ дейди”