Аввалроқ Жуманазар Раҳмоновнинг айтган фикрлари ижтимоий тармоқларни "портлатган" эди. У ўзга сайёрага боргани, у ердагилар билан гаплашгани ҳамда тузалмас дардларга даво топгани ҳақида айтган эди.
Бугун тармоқларда Жуманазар Раҳмоновга қўйилган ташхис сурати эълон қилинди. Унда ёзилишича Жуманазар Раҳмонов 1990 йилдаги ташхиснинг ўзида руҳий ҳолати яхши эмаслиги тасдиқланган. Наманган вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонаси томонидан тасдиқланган касаллик диагнозига кўра у ақли норасо деб топилган. Руҳий ҳолатига кўра, Наманган вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасида ғайриихтиёрий равишда даволанишга муҳтож, дейилади экспертлар хулосасида.