Қизга тегажоғлик қилгани учун қизнинг отаси томонидан ўлдирилган эркакнинг Президент аппаратидаги қариндоши маълумотни ўчиришни талаб қилди

Қизга тегажоғлик қилгани учун қизнинг отаси томонидан ўлдирилган эркакнинг Президент аппаратидаги қариндоши маълумотни ўчиришни талаб қилди
Аввалроқ ОАВда Самарқанд вилоятида дўстининг 14 ёшли қизига тегажоғлик қилгани учун эркак қизнинг отаси томонидан ўлдирилган ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум бўлишича ўша хабарлардан сўнг ўзини Президент аппарати ходими деб таништирган эркак "Дарё" мухбирига сайтдан маълумотни ўчиришни талаб қилган. Ўзини аппарат ходими деб таништирган Нишонбой Абдувоитовга мухбир вазиятни ҳар қанча тушинтиришига қарамай маълумотни қаердан олганлигини сўраган. Ўз навбатида маълумот суд қарорига кўра олингани айтилган бўлсада аппарат ходими суд вазиятни очолмаганини таъкидлаган.

Шундан сўнг мухбир вазиятни янада ойдинлаштиришга ҳаракат қилган. Абдувоитов ҳақиқатан маълумотни ўчиришни талаб қилганини тан олган ва ундан ким бўлиб ишлайсиз деган саволга «Интернет сайтлари бўйича ишлайман» деб жавоб берган. Янада аниқлик киритилгандан сўнг ўзини аппарат ходимиман деб таништирган Нишонбой Абдувоитов марҳум Абдувоитовнинг қариндоши бўлиб чиққан.

Шунингдек, "Дарё" нашри вазият бўйича тарқатган хабарида 2007 йил 15 январь куни қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуннинг 7-моддаси ҳамда ўша қонуннинг 33-моддасига кўра цензурага йўл қўйилмаслигини ва манбанинг номини айта олмаслигни ҳам факт қилиб кўрсатган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қизга тегажоғлик қилгани учун қизнинг отаси томонидан ўлдирилган эркакнинг Президент аппаратидаги қариндоши маълумотни ўчиришни талаб қилди