Ҳокимият расмий муносабати: Фойдаланилмаётган хожатхонада имтиҳон олинган. Энди у хоналардан фойдаланилмайди (+фото)

Ҳокимият расмий муносабати: Фойдаланилмаётган хожатхонада имтиҳон олинган. Энди у хоналардан фойдаланилмайди (+фото)
Бугун ижтимоий тармоқларда Бухородаги мактабларнинг биридаги хожатхонада ўқувчиларга дарс ўтилгани ҳақида хабарлар ҳамда суратлар тарқалган эди. Ушбу ҳолатдан сўнг Бухоро вилояти ҳокимлиги вазиятга ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, вилоятнинг Когон шаҳрида жойлашган 9-сонли мактаб 1986 йилда қурилган ва ўшанда мактабнинг ҳар бир қаватида хожатхона бўлган. Шундан сўнг мактаб 2013 йилда қайта таъмирланган ва янги лойиҳага кўра 3 қаватлик бинода фақат 1-қаватда хожатхона қолдирилиб, қолган барча қаватлардаги хожатхоналар ёпиб қўйилган ва ишлатилмаган. Суратлари тарқалган вазият эса шу йил 13 декабр куни содир бўлган ва мактабда 9 синф ўқувчиларидан ана шу фойдаланилмай келинган хожатхонада назорат иши олинган. Ҳокимият бундан буён ўша хонадан фойдаланилмаслигини маълум қилган.

Шунингдек, расмий хабарда мактабда аслида 1051 ўқувчи ўқиши кераклиги, лекин 2019-2020 ўқув йилида умумий ўқувчилар сони 1573 нафар бўлганига алоҳида урғу берилган.

Ҳокимият расмий муносабати: Фойдаланилмаётган хожатхонада имтиҳон олинган. Энди у хоналардан фойдаланилмайди (+фото)

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ҳокимият расмий муносабати: Фойдаланилмаётган хожатхонада имтиҳон олинган. Энди у хоналардан фойдаланилмайди (+фото)