Аввалроқ Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди. Бугун ТДИУда кадрларни «тозалаш» ишлари бошлангани маълум бўлди.
Ходиев томонидан ишга олинган кўплаб ўқитувчилар бўшатилган. Шунингдек, Ходиев миллион долларлаб давлатга келтирган зарарни ҳам қоплаши кераклиги маълум бўлди.
Манбанинг таъкидлашича, собиқ ректор қўлга олинган. Маълум бўлишича, Ходиев озодликда қолган ҳолда сўроққа тортилмоқда.