Ўзбекистонда оилага янги тушган келин чимилдиққа икки ойлик ҳомиласи билан кириб, куёвни алдаб кетди. Бу ҳақда "Ҳуқуқ.уз" сайтида Камолиддин Асқаров хабар қилди.
Маълум бўлишича Алишер исмли шахс ДНК натижасига кўра энди алимент тўламайдиган бўлган.
Гап шундаки Алишер бир неча йиллар аввал онасининг қистови билан бир қизга уйланган. Йигит қиз билан чимилдиққа кирганда қиз икки ойлик ҳомиласи борлигини айтиб, Алишердан ёлвориб, тўй бўлгандан сўнг бу ҳақда ҳеч кимга айтмай шунчаки келиша олмадик деган баҳона билан ажрашишни сўраган. Бунга Алишер базўр кўнган. Орадан вақтлар ўтган, улар ажрашган. Қиз фарзандни дунёга келтирган. Бу орада эса фарзанд Алишердан экани даъво қилиниб, алимент тўлаб юрган. Шунда Алишер фарзанднинг ҳақиқий отасига бориб айтганда эркак "отаси бўлгандан кейин тўлайсанда" деб жеркиб берган. Жаҳли чиққан Алишер қизнинг ҳам ёнига борган ва у ҳам ҳудди шу гапни айтган. Маълум бўлишича Алишернинг биринчи аёлини фарзанднинг ҳақиқий отаси ҳам бироз вақт юргач ташлаб кетган. Оҳир оқибат Алишер ДНК тестини ўтказишга мажбур бўлган. Унинг натижасига кўра эса Алишер алимент тўлашдан озод этилган.
Алишер ҳозирда иккинчи турмуши билан яшамоқда. Иккита фарзанди бор.