Ижтимоий тармоқларда тадбиркорнинг уйида тўй бўлаётган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода меҳмонлар ёшларни куёвнинг уйида кутаётганини кўриш мумкин. Кутиш жараёнида эса меҳмонлар пул ёмғирини уюштиришди.
Видеони тарқатганлар лавҳа шу йил октябр ойида олинганини таъкидлади. Мавжуд хабарларга кўра видео маҳаллий тадбиркорнинг уйида олинган. Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда тадбиркорлар тўйларида пул ёмғирини тез-тездан уюштиришмоқда.