Ўзбек шоу-бизнеси вакили хонанда Шохрух рэпер депутатликка сайланди.
Бу ҳақда хонанданинг ўзи маълум қилди. У Тошкент шаҳар Чилонзор туман Кенгаши депутатлигига сайланди.
Олий Мажлис (депутатлиги)га эмас, туман кенгаши Халқ депутати билан Олий Мажлис депутатини вазифалари ва фарқларини кейинги постларда тушунтириб ўтаман, деб ёзади хонанда.
Шунингдек, Шохрух ундан баландпарвоз гапларни кутмасликни, ўз ҳудудида максимал даражада муаммолар билан ишлашини билдирган ва барчага миннатдорчилик изҳор этган.
Эслатиб ўтамиз Шохрух ЎзЛиДеП партиясидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутатлигига 9-Лабҳовуз округидан номзоди илгари сурилган эди.