Ўзбекистонда деярли барча вилоят ҳокимлари бир хил русумдаги автомашина миниши маълум бўлди.
"Қалампир.уз" мухбири ҳокимлардан қандай машина минасиз деб берган саволига Андижон, Сирдарё, Хоразм, Самарқанд, Наманган ва Навоий вилоятлари ҳокимлари Toyota Prado деб жавоб берган. Фақатгина Қашқадарё вилояти ҳокими Infiniti машинасидан фойдаланишини айтган. Сурхондарё ҳокими маркаларнинг фарқига бормаслигини айтган, Фарғона вилояти ҳокими эса ушбу саволга жавоб бермаган.