Маълум бўлишича Ўзбекистон бугунги кунда мобиль интернет тезлиги бўйича 139 мамлакат ичида 135 ўринда бормоқда. Шунингдек, кабелли интернет тезлиги бўйича эса 180 мамлакат ичида 108 ўринда бормоқда. Бундай интернет тезлиги Ўзбекистон учун етарлича эканлиги айтилмоқда.
Ўзбекистонда 2019 йил оҳирига бориб интернет канал тезлиги секундига 1200 гигабитни ташкил қилмоқда. Айнан ушбу кўрсаткичга асосан "Ўзбектелеком" интернет тезлиги етарли деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 январдан инетрнет нархи 20 фоизга арзонлашиши маълум қилинган эди.