Энди ерда, йўлакларда сотувчилик қилаётганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Энди ерда, йўлакларда сотувчилик қилаётганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
Вазирлар маҳкамасининг айрим қарорларига қўшимча киритилиш мумкин. Хусусан, 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида белигаланган чакана савдо билан боғлиқ қоида 4-2 кичик банд билан тўлдирилади:

“4-2. Товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) ер ости йўлларида, кўприкларда, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”;

189-банд (Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади) қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) тақиқланган жойларда сотиш”.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 13-банди (Бозор ҳудудида қуйидагилар тақиқланади) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“товарлар (маҳсулотлар) ва хизматларни бозорга кириш ва чиқиш йўлакларида, бозор ҳудудидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”.

Ҳозирда қарор лойиҳаси муҳокама қўйилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдумуталлиб 29 декабр 2019 09:39
    Ваҳимага ўрин йўқ. Лойиҳада асосан, мазмунан йўл ҳаракатига халақит бериб савдо билан шуғулланувчиларга нисбатан бу. Тртуарлар чеккасидагилар дейилмаяпти. Аниқ айтиляпти, бозорларга автомобил кирадиган йўлак, кўприк ости, ер ости йўллари.
  2. Дилшодбек 29 декабр 2019 09:02
    бу ковунчилар халкни уйлайдими ёки йукми?? дехкон килган мехнатига хак олиш урнига жиноий жавобгарлик? нима килсин олиб сотарга текинга бергандек сотиб кетсинми?
  3. Нигора 28 декабр 2019 10:55
    Айниқса, қадимий Хива шаҳримизга еелган сайёҳлар мева-чева, қовун-тарвузимиздан олиш учун яқинни узоқ қилган вақтинчалик бозорларга бориш учун бозорларни қидириб сарсон бўлиб юришмасмиди...
  4. Нигора 28 декабр 2019 10:51
    Тўғри, антисанитария, лекин бозор расталари бўл тутса ҳам деҳқонлар ердасавдо қилади. Сабаби маълум. Бу биланҳеч кимни иши йўқ. Қани энди ҳар бозор куни раҳбарлар оддий фуқаролардай келиб бозорни бир айланғб чиқса худди аввалги давр подшоларидай. Ана шунда калавани учини топган бўлармиди...
  5. Равшан 27 декабр 2019 22:13
    Ватан хоини, қотил, ўғри, фохиша, порахўр, фирибгар, наркош кечирилади,. Аммо иссиқ, совуқда савдо қилиб қирқ ёшда касал бўлишини билса хам рўзғор учун халол ризқ топса жиноий жавобгарлик. ОФИСДА ЎТИРИБ КАМБАҒАЛ ХАЛҚНИ ҚИЙНАШНИ ЎЙЛАГАН ПОРАХЎРНИ ИМОН, ИНСОФИ БОРМИКИН ОНА ТУҚҚАНМИКИН. УНДАН КЎРА ШАРОИТ ЯРАТИБ БЕРИНГ.
  6. имомназарова мухаббат 27 декабр 2019 08:31
    дехконни жиноий жавобгарликка тортиш эмас олиб сотару бозор маъмуриятини жиноий жавобгарликка тортиш маъкул
  7. Роберт 26 декабр 2019 20:19
    Жуда тугри карор.Тратуарларда туриб олади.Халакит беради.Яна киммат сотади.Утган зомонда лулилар йулда утириб нима килса килган.Хозирда бизга туристлар келмокда.
  8. Эгамберди Ниёзов 26 декабр 2019 11:46
    Тўғри қарор, чунки бу савдо туридан, на халққа ва на давлатга фойда бўлаяпти. Фойдани кўраятган бозор бошқаруви ёки бозор эгаси. Чунки бу йиғилган пуллар ҳисобга хам олинмайди, солиққа ҳам тортилмайди. Бундан келаётган зарар мол бозорларни атрофида кўчаларда озиқ овқат махсулотлари сотишади, чанг тўзон, қисқаси тўлиқ анти санитария. Ўзи шундай ҳам бизни давлатда санитария эпидемиология ташкилотлари умуман ишлашмайди, пул берса бўлди. Лекин бозорларда расталарни кўпайтириб қонуний шароит қилиб берса нур устига аъло нур бўлади.
    Агар шу қонунни қабул қилишса, жуда кўп, касалликларни ҳам олдини олишарди.
  9. Эркин 26 декабр 2019 09:44
    Машина бозорини умуман епиш керак
  10. Хабибулло 26 декабр 2019 04:54
    Фарход бозорида авто тураргохда савдо килишади.
    Яхшилаб кузатсангиз бозор ходимларини бундан манфат олишади.
    Шунинг учун бозор рахбарларини жазолаш керак.
    Чунки бундайин бе тартибликни узлари келтириб чикаришади.
    Мени гапим нотугри деб уйлаган одам эрталаб вохли келиб фарход бозорни кузатсин.
  11. Акмал 26 декабр 2019 04:13
    Аввал шароит яратиб бер кейин талаб кил

    100 кило картошкани йулакчада сотса 10 йилга камаладими Вахххааа кулгили холат
  12. Timur 26 декабр 2019 00:19
    Ularga ish topib berin pullik keyin shiqishmaydi
  13. Саид 26 декабр 2019 00:05
    Бунаканги савдо тури энг ривожланган мамлакатларда хам бор.
    Агар тугри фикирлаш учун акиллари булганда авваламбор конунчилик халк учун ва халкга кулайлик яратиш учун ишлаб чикилиш кераклигини тушунишган буларди.
    Хар сохадан пул килиш учун аввал шу хар сохани ривожлантиришга олиб борадиган шароит килиш кк.
  14. kozimjon 25 декабр 2019 23:07
    qaror chiqarishdan oldin farosatni ishlatsin ishsizlani ishbilan tamilab qoysin ozi zorga kun korib ajbur trikchilik qilaman bola boqaman oʻqti sharoyitni yahshi qili disa bula oʻtirga amalini talshas talashadki aylani chiqargan qararlari hammasi kambagʻallani boʻyniga kisho qarorda adolatli bolila insob bersin oldin oʻsha kochada yo yolakda sovdo qimasligi uchun bozorlani kimgadur ijaraga berib pullami halq uchun faqat kunlik chipta bilan sovdo qiadigan qilila qaysi bozorga borsa joy kimdur oylik patent shartnoma bor tadbirkorman didi deqon yo oʻz uyida mahsulot etishtirga oʻzi hotirjam sotishga imkon yoq bu ishlab chiqarganga arzon chayqochi tadbirkorga foyda halqqa ikki karra qiatga aylanadi adolat va sovdo da halol boʻlila hamma ga olloh imon insob bersin
  15. Ўктамбек 25 декабр 2019 21:56
    Бозорларда деҳқонларни савдо қилишига имконият яратиб бериш керак, бозорларда олиб сотарлар нарх навони ошириб юбораяпди, дехқон таморқада етиштирган маҳсулотини бозор олдида йўлакларда сотмаса, бошқа жойда сотишнинг имкони йўқ, сабаби бозорни олиб сотарлар эгаллаб олган, деқонларга икки йўл бор: 1.Бозордаги олиб сотарга арзон ярим нархига бериш ёки йўлакларда йўлакларда яширинча савдо қилиш.
  16. Нурулло 25 декабр 2019 19:52
    Бозорларда шароит умуман йук паттачилар пул шилишдан бошка ищи йук
  17. Нодир 25 декабр 2019 17:43
    Энди кучлари шуларга етадида.
  18. Арзикул 25 декабр 2019 17:23
    Бозорга кириб, у ердан расталардан сотиш учун шароит килиб берилса хеч ким ерга утириб сотмайди.
  19. Утепбергенов Шадымурат Турсынбаевич 25 декабр 2019 14:05
    Кийим кечак хом ашъё махсулотларини ва шунга укшаган махсулотларни белгиланмаган жойларда сотаетган фукароларга нисбатан фойдаланса булади. Масалан дехкон бозорларда ва туннель ер ости утиш жойларда остановкаларда хом ашъё махсулотларини ноконуний сотаётган фукароларга нисбатан жиноий жавобгарлик
    кулланса бу максадга мувофик булади. Чунки энди биз ривожланган давлатлар билан ракобатлашишимиз керак.
  20. Nodirbek 25 декабр 2019 13:30
    Bu qaror natijasida narx navolar yana oshadi. Foydani olib sotarlar ilib ketadi
  21. Шехроз 25 декабр 2019 13:21
    Завод ва фабрикаларни купайтириш, бозорларнинг ички холати айнан савдо хизматлари курсатилиши учун кулай тарзда яратиб ундан сунг такикланса адолатли булар эди.
  22. Утепбергенов Шадымурат Турсынбаевич 25 декабр 2019 12:04
    Оддий халк уз уйида томорха ерларида етиштирган екинларини тепдицада етиштирган екинларини кандай сотади. У олиб сотар булмаса тадбиркор булмаса одий саканачи булса даромад кандай олади уз мехнати Билан етиштирса. Жиноий жавобгарликка тортиш масаласини уйлаб куриш керак. Бозорларда соликларни камайтириб сотиш расталарни купайтирса белгиланмаган жойларда сотиш камаяди. Агар сотса хокимчилик жавобгарлик масаласини кутариш керак деп уйклайман. Тугри еки нотугрилигини узлариниз бахо берарсизлар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Энди ерда, йўлакларда сотувчилик қилаётганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин