ДХХ махсус тадбир натижасида дастлаб «Лирика» сотувчисини сўнгра унинг харидорини ушлади. Бошқа тафсилотлар

ДХХ махсус тадбир натижасида дастлаб «Лирика» сотувчисини сўнгра унинг харидорини ушлади. Бошқа тафсилотлар
ДХХ ИИБ билан ҳамкорликда республиканинг Сирдарё, Фарғона ва Андижон вилоятларида махсус тадбир ташкил этди. Унинг натижасида «Трамадол» ва «Лирика» дори воситалари савдосига чек қўйишди.

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти Бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида кўп миқдордаги «Трамадол» дори воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар «П.Р.», «П.Х.», «М.Д.» ва «Ф.О.» қўшни Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 19 минг дона «Трамадол» таблеткасини Сирдарё вилоятига олиб бориб, Сайхунобод тумани Ўрикзор маҳалласида харидорга 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.

Бундан ташқари, ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида эса Андижон шаҳар Мангулик кўчасида ноқонуний фаолият кўрсатаётган «дори бозори»да муқаддам психотроп моддалар савдоси билан айбланиб, судланган фуқаролар «М.О.» ва «А.Н.»лардан 15 турдаги жами 578 дона наркотик ва психофаол дори воситалар ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, «Фарғона - Андижон» йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган, «Қ.С.» бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашина Андижон шаҳрида тўхталиб текширилганда, унинг салон қисмида 1680 дона «Лирика» психофаол дори воситаси борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.

«Қ.С.» Қўқон шаҳридан олиб келаётган ушбу дори воситаларини Андижон шаҳрида яшовчи «С.С.»га етказиши керак бўлганлиги боис, тезкор тадбир давом эттирилди ва «С.С.» товарни қабул қилиб олаётган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ДХХ махсус тадбир натижасида дастлаб «Лирика» сотувчисини сўнгра унинг харидорини ушлади. Бошқа тафсилотлар