Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев тиббиёт соҳасидаги талон-тарожликлар ҳақида гапирди.
Маълум бўлишича, Ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология марказида 15,3 млрд. сўм маблағ талон-торож қилинган. Унинг айтишича Марказда ўтказилган хронометражда қўшимча аниқланган кунлик 25 млн. сўм тушум тўлиқ ҳисобга олинганда, Марказ бюджети 22,6 млрд. сўмга ортиб, 50,6 млрд. сўмга етган бўлар эди. Шунингдек, агар шундай ишлар бўлмаганда хоимларнинг ойлигини 5 бараварга ошириб, 6 млн сўмга етказиш имконияти бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаган.