Хабарингиз бор кеча, 25 декабр санасида “ UzAuto Motors ” компанияси янги русумдаги автомобиллар тақдимотини ўтказди.
Кун.узнинг хабар қилишича ушбу автомобиллар тақдимотидан сўнг ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс мунозаралар бошланиб кетган. Муҳокамаларда тақдим қилинган автомашиналарнинг ҳеч бири Ўзбекистон аҳолисининг ўртача даромадига тўғри келмаслиги айтилган. Тақдимот маросимида расмийлардан ҳеч ким иштирок этмаган ва журналистлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволга жавоб ололмаган. Тақдимотдан сўнг асосий савол, уларнинг нархи қанча бўлиши очиқ қолган. Лекин компания улар 26 декабрдан сотувга қўйилишини маълум қилган.
Манба автомобилларнинг таҳминий нархини эълон қилган. Унга кўра:
Equinox – 280-300 млн сўм
Traverse – 380-400 млн сўм
Trailblazer – 480-500 млн сўм
Tahoe – 780-800 млн сўм.