2020 йилда тамаки маҳсулотлари қадоқлари устида чекиш оқибатида юзага келадиган касалликлар сурати тасвирлари пайдо бўлади.
Маълум бўлишича, шу йил 25 декабр куни ҳукумат қарори билан Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Ушбу қарор билан тасвирланадиган суратлар намунаси ҳам тасдиқланган.
Қарор расмий эълон қилингандан 3 ойдан сўнг кучга киради.