UzAuto Motors компанияси фуқароларга алданиб қолмаслик учун фақатгина компаниянинг расмий дилерларидан автомобил ҳарид қилишни таклиф этмоқда.
Маълум бўлишича, ОАВда Самарқанддаги автосалонларнинг бирида автомобил сотиб олиш учун пул тўлаганлар 1 ҳафтадан бери машинадарини оломаётганлиги билан боғлиқ хабар тарқалган. Компаниянинг хабар беришича Самарқанддаги «Diyora orzu trans» МЧЖ UzAuto Motors'нинг расмий дилери эмас. Шу сабабдан ҳам компания турли хил МЧЖлар томонидан таклиф этилаётган кредит ва лизингларга ишонавермасликка чақирган.