Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ОАВга берган интервьюсида "Шайтанат" фильмининг 2000 йилдан сўнг ТВда намойиш этилмагани хусусида гапирди.
Актер сериалнинг нима сабабдан эфирга узатилмаганини ўзи ҳам тушинмаслигини айтган.
"Фильмнинг тўхтатилгани сабабини тўхтатганларнинг ўзлари ҳам билмайди. Бунинг ҳаммаси ўша пайтда оғзаки бўлган. 2000 йил апрел ойлари оҳирида фильмнинг 12 қисмини эфирга узатганмиз. Мана бунга ҳам 20 йил бўлди. Қаердандир, нимадандир кўрсатилмасин деган оғзаки айтилган. Ҳеч қаерда мана шу сабаб учун деб ёзиб берилмаган. Шунинг учун мен бу нарсага сабр қилиб туравермаганман", деди актер.
Журналист Саъдиевга 1 йил олдин сериал эфирга узатилиши ҳақида айтганини эслатди. Актер эса ушбу сериал эскича форматда олингани сабабли ҳозирда Ўзбекистон телевиденияси форматига тўғри келмаётганлиги, фильм янги форматга ўтказилаётгани боис жараён чўзилиб кетаётганини маълум қилган. Саъдиевнинг айтишича фильм 2020 йилда эфирга узатилади.