Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев далани пайҳон қилган 21 қўйни сўйиб тарқатишни буюрган. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокими вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Ариповга далани пайҳол қилган 21 қўйни сўйиб, халққа тарқатишни буюрган.
Тармоқларда тарқалган видеода Арипов Нишон туман ИИБ бошлиғи билан бирга ушбу буйруқни бажарганини айтган. Эндиликда қўйлар сўйилиб кам таъминланган оилаларга ҳамда қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаётган усталарга берилиши айтилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳокимлик расмий муносабат бергани йўқ.