2019 йилда бир нечта мутасаддилар берган ваъдасини бажармади. ОАВда vada.uz сайти ёрдамида амалга оиширлмаган ишлар рўйхати тузилди.
Қуйида бажарилмаган ваъдалар рўйхатини ҳавола этамиз.
1.Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Джўраев ягона транспорт картасини жорий этишни ваъда қилган эди. Мутасадди карталар 30 минг сўм бўлишини айтган. 2020 йил 1 январдан амалиётга киритлиши айтилганди.
2. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Тошкент метрополитенининг иккита бекати 2019 йил охиригача ишга тушишишни айтган эди.
3. “Ўзавтосаноат” раҳбари Шавкат Умирзоқов 2019 йилда автомобиллар нархини туширишни ваъда қилган эди.
4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов абонент бошқа мобиль операторига ўтганда рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этишни ваъда қилган эди.
5. “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси раҳбари Моҳир Валиев 2019 йилнинг оҳиригача барча автобусларда видеокамреаларни жорий қилишни ваъда қилган эди.
6. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов журналистлар учун ягона ID карталарни жорий этишни ваъда қилган эди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу ваъдаларнинг барчаси 2019 йил оҳиригача амалга оширилиши керак эди.