Дастлаб делегация аъзолари Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўришди. У ердаги бугунги замонга мос шароит яратилганилигига гувоҳи бўлишди.
Шундан сўнг раҳбарлар пойтахтдаги яна бир замонавий мактаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабга борди.
Делегация аъолари у ердаги илғор ўқув дастури учун хоналар ва шарт-шароитлардан ташқари инновацион методлардан фойдаланган ҳолда факультатив дарсларни ўтказиш учун кенг имкониятлар яратилганлигига гувоҳ бўлишди.