Хонанда Муниса Ризаева актриса Мадина Мухторова ва унинг ўғли билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди.
Муниса ўзининг инстаграмдаги саҳифасида жонли эфир вақтида ҳолатдан жуда ҳам ғазабланганини айтган. Унга энг ёқмаган томони келинойиси ҳижобда бўла туриб акасига ёмонлаб болани урдиртиргани бўлган.
"Қанақа қилиб ҳар куни Оллоҳга сажда қиладиган, ўранган аёл бунақа қилади. Менинг миямга бу сиғмаяпти. Эрталабдан қон босимим кўтарилиб кетди. Дорилар ичдим. Боланинг видеосини кўриб, мазам қочиб қолди. Бу ҳеч қанақа пиармас. Намоз ўқиб туриб, ҳаром иш қиладиганлар кўпайиб кетган", - дейди хонанда.
Видеомурожаатда Муниса Мадина Мухторовани танимаслигини, ҳижоб кийганларнинг ҳаммаси ҳам фаришта эмаслигини, ҳижоб бир шунчаки "маска" эканини айтган. Уларни жазолаш кераклигини ва ушбу вазиятга керакли ташкилотлар эътибор қаратишидан умидвор эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ҳолат юзсидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган эди.