Улуғбек Ташкенбаев: Охирги вақтларда ота-оналар ўз фарзандларини рус тилидаги синфларга ўқишга беришни хоҳлашмоқда

Улуғбек Ташкенбаев: Охирги вақтларда ота-оналар ўз фарзандларини рус тилидаги синфларга ўқишга беришни хоҳлашмоқда
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев ЎзАга интервью берди.

Суҳбат давомида Ташкенбаев илк синфга қадам қўйиган ўқувчининг ҳаётида биринчи муаллим муҳим рол ўйнашини айтди. Шундай экан биринчи ўқитувчини тўғри танлаш кераклиги, фарзанднинг ўқишга бўлган қизиқишида ўқитувчининг роли катта эканини таъкидлади.

Шунингдек, сўнгги вақтларда ота-оналар асосан фарзандларини рус тилидаги синфларга ўқишга бераётгани ҳам айтилди. Бунда ота-оналар рус тилини билмаса ҳам фарзандини рус синфга бериши ачинарли ҳолат экани таъкидланди.

“Кузатувларимиз натижасига кўра, охирги вақтларда ота-оналар ўз фарзандларини рус тилидаги синфларга ўқишга беришни хоҳлашади” – дейди Ташкенбаев.

Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб инспекция раҳбари фарзандларга она тилини ўрганишда эътиборлироқ бўлишни маслаҳат берди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Нуриддин 21 январ 2020 22:38
    Бу иш рус тилли мактабга болаларни бериш катта хато булмокда. Рус мактабларида бошлангич синфдан сунг фанлар буйича рус тилида дарс утадиган укитувчилар йук. Охир окибат чаласовад, икки тилда хам яхши гапира олмайдиган чурчутлар пайдо булиокда.
  2. муниса 10 январ 2020 04:56
    Кузатувингизда эътибор беринг юкори лавозимда ишловчилар учун фарзандини рус мактабида укитиш авторитетга айланган. Вахоланки узи оддий мактабдан чиккан. Узбек мактаби укитувчисига хам уларга килинган эътибор хурмат бажо келтирилса хакикий она тилига мехр уйготилар эди. Бу иллатни юкори мансаб эгаларидан бошлаб тозалаш керак. Вазирлик селекторининг айримлари рус тилида олиб борилади. Уйлаб куринг ундаги таргиботни 10% одам тушунади колганларчи. Кузатувни катталарда хам кузатинг. Давлат талаби ишлаб чикинглар узбек тилини билмаган саъаткорларни лицензиясини олинса пул керак. Мажбур урганганидек.
  3. МУМИНЖОН 8 январ 2020 22:12
    Тугрси бу ота-оналар узини она тилини улдиришга ёрдам бераётганлар оллохга шукур килмидими узбеклигидан. Таёр МАМ ПАПА дейдиганлар ёки АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ айтаолмайдиганлар пайдо булади. Хулоса шуки якин 25 йил ичида узбек халки йук булади шундай ота-оналар дастидан. Астофирло.
  4. Абдурашид 7 январ 2020 18:06
    Кузатгаларингиз яхши, лекин тахлил қани? Нимага рус мактабига беришяпти? Мақсад рус тилини ўргатишми, ёки рус мактаблирида таълим кучлими? Тахлил қилиб кейин маслахат берился яхши булар эди.
  5. Shuhrat 7 январ 2020 15:26
    Davlat organlariga ishga kirish uchun rus tilini bilish shart lekin ruslarga davlat tilini bilishi shartmas qachonki davlat qonun bilan ishlasa ishga kirishda faqat özbek tili talab qilinmasa özbek tili ikkinchi darajali til bölib qolaveradi.
  6. Юля 7 январ 2020 13:49
    Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев,ажойиб фикрларни билдирганлар,мутлок тугри!! Ота-она уз она тилисида уйда сухбатлашади,аммо боласини рус синфига беришади, ота-она хам рус тилини тушуниб, кейин боласини укитганда бошкача булармиди?????
  7. Aleksandr 7 январ 2020 00:24
    Maktab o`qituvchilarini o`qitila deyarli ko`p yoshlarimiz rus tilida gaplashishi bilmidi. Nimaga bilmisa dip surasez (O`qituvchim rus tili darsida o`zbkecha gapiradi) achinarli javob olasiz.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Улуғбек Ташкенбаев: Охирги вақтларда ота-оналар ўз фарзандларини рус тилидаги синфларга ўқишга беришни хоҳлашмоқда