Тошкентда йўллардаги видеокамералар камарни тақмаганлик ва телефонда суҳбатлашганлиги учун жарима ёза бошлади. Шундай камералар пойтахтнинг иккита чорраҳасига ўрнатилди.
Ҳозирча камералар тест режимида ишламоқда. Жиҳозлар Хитойнинг Hikvision компаниясидан харид қилинган.
"Ҳозирда улар тест режимида ишламоқда. Биз камераларни ўзимизнинг тизимимизга мослаштирмоқчимиз ва бизнинг шароитда қандай ишлашини кўрмоқчимиз", - деди ЙҲХББ вакили Шуҳрат Муродов.