Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раислигида тўй ва маъракаларни тартибли ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоятдаги ажримлар, уларга сабаб бўлаётган ҳолатлар атрофлича муҳокама этилди, дея хабар қилди ЎзА.
Маълум бўлишича ажримларга дабдабали ўтказилаётган тўйлар ҳам сабаб бўлмоқда. Хусусан вилоятда иккита ҳолатда дабдабадали тўйнинг қарзини тўлаш учун четга кетган оилалар хорижнинг ўзидаёқ ажрашиб кетган.
Хусусан, Навбоғчиён маҳалласидаги ёш оила хорижга тўй сабаб орттирилган қарзларни тўлаш мақсадади кетиб, ўша ерда ажрашган. Шунингдек, Мақсуд Шайхзода маҳалласида яшаган ёш оила ҳам дадабали тўй қарзини тўлаш учун Россияга кетган бўлган. Лекин у ерда келин ноқонуний иш қилгани учун қамалган ва оила ажралган.