ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Фарғона водийсида чегараги ноқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ДХХ Чегара қўшинлари ахборотига таяниб хабар қилди.
Жумладан, шу йил 4 январь куни Фарғона ва Наманган вилоятининг чегараолди ҳудудида умумий қайимати 470 млн сўмлик телевизор ва телефонларнинг ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.
Шунингдек, 5 январь санасида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Андижондаги чегарадан қўшни мамлакатга йирик миқдордаги чет эл валютасини олиб ўтаётганларни тўхтатиб қолди.