Ўзбекистонда 27 ёшли келин қайнотасининг тегажоғлиги сабаб эри билан ажрашди

Ўзбекистонда 27 ёшли келин қайнотасининг тегажоғлиги сабаб эри билан ажрашди
Ўзбекистонлик 27 ёшли аёл оиласи билан ажрашди. Бунга сабаб қайнотанинг тегажоғлиги бўлган. Бу ҳақда аёлнинг ўзи Репост нашрига сўзлаб берди.

Насиба (исми ўзгартирилган) 20 ёшида турмушга чиққан. Гарчи у севиб турмуш қурмаган бўлсада эри унга меҳрибон бўлган. Аёл у ерда эрининг ота-онаси, акаси, овсини ва уларнинг болалари билан яшаган. Оила катта бўлган. Насиба турмушининг учинчи ойидан бошлаб оилада дахшатли ҳолат бошланган.

Бир куни Насиба уй ишларини қилаётганда овсини ва қайнотасининг ётоқхонада қилаётган ишидан шокка тушган. Ўша куни уйда улардан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Насиба нима қилишини билмай қўрқиб юраверган. Ушбу воқеадан бир ой ўтиб эса қайнотаси Насибага ҳам тегажоғлик қила бошлаган. Шу тариқа қайнота бу келинига ҳам шилқимлик қилаверган. Насиба эса бу ҳақда эрига айтиб берган, лекин у ишонмаган. Шунда Насиба ваннахонага кузаутв камераси қўйиб қайнотасининг шилқимлигини кўрсатган. Насибанинг эри дастлаб жуда ғазабланган, тушкунликка тушган ва уйдан чиқиб кетган. Орадан 2 соат ўтиб қайтиб келган ва отасининг бундай ҳаракат қилишига Насибанинг ўзи сабабчи эканини айтиб, отаси ундай қилмаслигини билдирган. Ўша ҳолатдан сўнг Насиба у уйдан кетиш пайига тушган. Бўлган ҳолатни ота-онасига айтиб берган ва улар Насибага ишонган.

Аёлнинг ота-онаси қайнонасига ҳам ҳолатни айтиб берган, лекин она бунга ишонмаган. Шундан сўнг Насибанинг отаси ажрашишни тезлаштиришни, акс ҳолда маҳаллага шарманда қилиш билан қўрқитган. Насибанинг эри эса гап сўз бўлишидан қўрқиб, у билан ажрашишга рози бўлган.

Ҳозир Насиба 27 ёшда. Қандолат фабрикасида ишламоқда. У энди турмушга чиқса ота-онасидан алоҳида яшайдиган, мустақил фикрига эга инсон билан тақдирини боғламоқчи. Насиба биринчи турмушидан олган психологик жароҳатидан ҳали қутилгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар

  1. имомназарова мухаббат 24 январ 2020 16:20
    бундай кайнота улгани яхши келин унинг невараларини тугиб берган оилада бундай инсон яшашга хакки йук келин боласи тенги ахир хаддидан ошибди касофати дейилади мусулмонлар томонидан
  2. Шокхиста 13 январ 2020 21:43
    Тавба дунйода хар хил инсонла бор кайнотани ахмоклигини гулдай оила бузулди ифлос худо урсин уни.
  3. Ирода 10 январ 2020 16:23
    Хаммагаям худо инсоф берсин.Оллохнинг узи хар биримизни ёмон йулдан,шайтоннинг васвасасида асрасин.
  4. муниса 10 январ 2020 04:58
    Коментарияларингдан ургилдим. Яхшилаб фикр билдирса юкланмокда деб чикармайди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда 27 ёшли келин қайнотасининг тегажоғлиги сабаб эри билан ажрашди