Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган колбасадан қоғоз топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси маълумотига таяниб хабар қилди.
“GOLD” докторская номи билан чиқариладиган колбаса ичидан қоғоз топилган.
Федерация ишлаб чиқарувчиларни инсофга чақириб, фуқаролардан агар шундай ҳолат кузатилса 1091 ишонч рақамига қўнғироқ қилишларини сўраган.
Аввалроқ федерация салкам 5,5 миллионга оёқ кийим олган фуқаронинг мурожаатини қаноатлантирган эди.