Қорақалпоғистонлик йигит онасига қимматбаҳо совға берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича йигит онасининг юбилейи, 75 ёшга тўлгани билан унга 24 карат олтиндан тайёрланган "Iphone X" совға қилди.
"Мана устида ёзиб қўйипти. Ўзи бир дона чиққан. Бошқа йўқ. Орқаси бутунлай 24 карат олтин. 46 миллион туради. Ният қилган эдим сизга олтин телефон олиб берман деб. Она шунга арзийсиз", - дейди онахоннинг ўғли Талғат.