Аввалроқ ОАВда Хоразмнинг Боғот туманида 21 ёшли Ёқуббой Дўсметов чўкаётган ёш онани қутқариб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълум бўлишича ўша воқеадан сўнг бир нечта мутасаддилар ва вилоят ФВБдан вакиллар бориб унга ташаккурнома ва совғалар беришган. Лекин бу пайт Ёқуббой уйда бўлмаган. У аллақачон ота-онаси билан Россияга ишлагани кетган бўлган. Совғаларни эса унинг акаси қабул қилиб олган.
ФВБ вакиллари агар Ёқуббой хоҳласа уни ишга олишга рози эканликларини маълум қилишган.