АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда чет элларда ўқиб келаётганларнинг дипломлари Ўзбекистонда тан олиниши юзасидан ҳисоботлар эшиттирилди.
Шунингдек, анжуманда инспекция раҳбари Улуғбек Тошкенбоев қўшни давлатларда ўқиш сифати паст олийгоҳларда ўқиётган талабалар, Ўзбекистонда дипломларини тан олдиришлари қийин бўлишини айтди. Унинг фикрича бизга қўшни давлатларда ўқиш жуда арзон 300, 400, 500 қилиб қўйилган. Шу қаторда ушбу ўқишлар рейтинги паст бўлсада бизникилар нархига учиб ўқиётганини таъкидлади.
Тошкенбоев ҳозирда юртимизда ОТМлар сонини кўпайтириб, қамровни 50 фоизга ошириш режалаштирилаётганини айтди.
“Лекин яна бир муҳим масала бор. Эртага шунча ёшларимиз олий маълумотли бўлса, уларга биз иш топиб бера оламизми ёки йўқми? Эртага шунча олий маълумотли кадрлар республикага керакми ё йўқ?” – деди инспекция раҳбари.
Шу сабабдан ҳам ҳозирда таълим сифатини ошириш учун ҳаракат қилинаётганлиги таъкидланди.