Аввалроқ сайтимиз орқали Тошкентда бола 5 қаватдан тушиб кетгани ҳақида берган эдик.
Боланинг аҳволи юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби "Дарё"га маълумот берди.
Маълум бўлишича воқеа бугун, 14 январь куни соат 16:18 ларда Тошкент шаҳри Олмазор тумани Беруний даҳасида содир бўлган. Бола уйда ёлғиз қолган бўлган ва ўйнаб деразадан чиқиб кетган. Уни кўрган аҳоли пастда одеяло ушлаб, тутиб олган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари дарҳол етиб келган ва ўша ернинг ўзида унга биринчи ёрдам кўрсатилган. У оғир тан жароҳати олмаган ва бош мия чайқалиши деб бирламчи ташхис қўйилган. Ҳозирда боланинг аҳволи барқарор. Боланинг ёши 3 ёшу 11 ой.