Тошкент шаҳар ИИББ пичоқ олиб юрганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 13 ва 14 январь кунилари биргина Тошкентнинг ўзида фуқаролардан 32 дона пичоқ топиб олинган ва расмийлаштирилган.
Шуни ҳисобга олган ҳолда ИИББ пичоқ олиб юрганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишни таклиф қилмоқда ва ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида сўровнома ўтказмоқда.
Сайтимиз ўқувчилари ушбу масалага қандай фикр билдиради? Мулоҳазаларингизни қуйида қолдиришингиз мумкин.