Тошкент шаҳар прокуратураси ижтимоий тармоқларга жойланган видеолавҳа учун узр сўради.
Видеода прокуратуранинг туман бўлимларида иш ўрганаётганлар 14 январь санасида Яшнобод туманида содир бўлган қотилликларни ўрганиш учун боргани акс этган эди. Унда жабрланувчиларнинг мурдалари хиралаштирилмаган ҳолда намойиш этилганлиги, видеолавҳага мос бўлмаган мусиқа танлангани кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.
Пойтахт прокуратурасининг маълум қилишича ўша видео ички хизматда фойдаланиш учун тайёрланган бўлган ва операторнинг хатоси туфайли ижтимоий тармоқларга жойланган. Шу сабабдан ҳам Тошкент шаҳар прокуратураси фуқаролардан мазкур ҳолат учун узр сўради ва виелолавҳа барча тармоқлардан олиб ташланди.