ДХХ Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф қилади

ДХХ Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф қилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфида Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.

Мазкур лицейига юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни ишга таклиф қиламиз.

“Темурбеклар мактаби”нинг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига “Темурбеклар мактаби”нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади. “Темурбеклар мактаби” ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:

ўқитувчилар учун - 5 баробар;

психолог учун - 3 баробар;

ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари - 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.

“Темурбеклар мактаби”да ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:

-она тили ва адабиёти;
-рус тили ва адабиёти;
-тарих;
-инглиз тили;
-физика;
-астрономия;
-алгебра;
-геометрия;
-биология;
-география;
-маънавият асослари;
-давлат ва хуқуқ асослари;
-жисмоний тарбия;
-информатика ва ахборот технологиялари;
-чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.
-кимё;

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.

“Темурбеклар мактаби”нинг манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси (Қибрай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўрнида).

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2020 йилнинг 10 февралига қадар ДХХ Институтига (Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 20-уй) ёки
71-252-92-30 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ДХХ Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф қилади