Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда юзага келаётган газ ва электр энергиясидаги узилишларга нима сабаб бўлаётганини маълум қилди. Вазирлкнинг расмий сайтида баёнот эълон қилинди. Маълум қилинишича, узилишларга ҳавонинг кескин совиб кетиши сабаб бўлаяпти. Бундай вазиятда аҳоли томонидан газ ва электр энергиясига талаб ортмоқда. Айни ушбу вазият юзасидан вазирликка кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Расмий баёнотда шунингдек, уй ва офисларда қўлбола ясалган иситиш мосламаларидан фойдаланилаётгани ҳам соҳада муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шу билан бирга айрим ҳудудларда фуқаролар томонидан газни турли насослар ёрдамида тортиб олиниши ҳам ушбу соҳадаги муаммоларга сабаб бўлаётгани айтилди. Уларни бартараф этиш учун ҳозирда департаментлар томонидан ишлар амалга оширилаётгани айтилди.
Шуларни инобатга олган ҳолда вазирлик аҳолига уларни тушинаётгани учун миннатдорчилик билдириб, ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.