Хабарингиз бор 2019 йил октябрь ойида UzAuto Motors компанияси Trade-In дастурини эълон қилди. Унга кўра минилган автомашинани янгисига алмаштириш имконияти пайдо бўлди.
Маълум бўлишича ушбу дастур йўлга қўйилгандан бери 400дан ортиқ фуқаролар ўз автомобилларини янгилаб олган.
Компания эски автомобилни қандай қилиб янгисига алмаштириш мумкинлиги шартларини эълон қилди. Унга кўра автосалонда янги автомашина танланади, мутахассис эски машинанинг ҳолатига қараб уни баҳолайди, янги автомобил учун битим имзоланади (бунда битимни нотариал тасдиқлашнинг ҳожати йўқ), янгиси ва эскиси ўртасидаги нарх фарқи тўланади ва автомобил олиб кетилади.
Ҳозирда Trade-In дастури бўйича Tracker, Lacetti, Nexia-3, Spark, Cobalt ҳамда Malibu автомобиллари бор.
Янги машинага эга бўлиш учун Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Элбек кўчаси 61 манзилга бориш керак.