Тошкентдаги йирик бозорлардан бири "Қўйлиқ"да 3 та IP-камералар ўрнатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳудудда умумий 210 IP-камералар ўрнатилган ва жамоавий назорат штаби ташкиллаштирилган. Бозорга кириш ва чиқиш йўлларида 3 та интеллектуал, юзни танувчи камералар ҳамда бозорга келувчиларга керакли эълонларни етказувчи радиоузеллар ўрнатилган.
Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлиги учун "тревожный сигнал"ни жорий этиш таклифи билдирилмоқда.