Хабарингиз бор Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимига сайланди.
У лавозимга сайлангандан сўнг журналистлар билан мулоқот қилди. Суҳбат давомида "Энди Озодбек тўйларда қўшиқ айтмайдими?" мазмунидаги саволга жавоб берди.
"Эҳтимол мана шу вазирликда бироз тартиб ўрнатилгандан кейин буни ҳам парламентга мурожаат қиламиз. Агар ижодкор одам давлат ишига келадиган бўлса улар учун ижод кунларини талаб қилиш керак. Ҳафтада 5 кун иш, 2 кун ижодий кун деб қанақадир имконият бериш керак. Бу бизнинг ички дардимиз ҳам. Мана масалан мен 2,5 йил мобайнида уйқимнинг ҳисобидан ғуборимни чиқараман. Дам олиш кунлари деярли йўқ", - деди Назарбеков.