Ташриф давомида делегация аъзолари Санкт-Петербургдаги масжидга борди. Мирзиёева ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ташриф таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Санкт-Петербургдаги собор масжиди Европадаги энг йирикларидан бири.
Мазкур масжид Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон маблағлари эвазига барпо қилинган. Масжид 1913 йилда илк бора мусулмонларни ўз бағрига олган ва ушбу жомеъ масжидига ташриф мен учун чуқур кашфиёт бўлди.
Масжид гумбази Самарқанддаги Гўри-Амир мақбараси гумбазининг айрим элементларини ўзида мужассам этган, меъморлар кириш пештоқи орқали Шоҳи-Зинда гўзаллигидан илҳомланишгани яққол кўзга ташланади.
Мактабгача таълим вазирлиги делегасиясини Мусулмонлар диний бошқармаси Раиси, муфтий, Шайх Равил-Ҳазрат Панчеев кутиб қолгани юксак ҳурмат ифодаси бўлди.
У ҳайратомуз масжид бўйлаб экскурсия ўтказди.
Муфтий, Шайх Равил-Ҳазрат Панчеев илиқ кайфиятда бўлиб ўтган учрашув чоғида кўплаб диний арбоблар, шу жумладан, унинг падари-бузруквори ҳам ғайрат-шижоат билан бизнинг мамлакатимизда диний таълим олганликларини қайд этди ҳамда жаҳонда Исломни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўзининг самимий ҳурматини изҳор қилди", - деб ёзади Шаҳноза Мирзиёева.