Зойир Мирзаев илк бор ариққа туширилган фермерлар воқеасига изоҳ берди

Зойир Мирзаев илк бор ариққа туширилган фермерлар воқеасига изоҳ берди
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тармоқларда кенг муҳокама қилинган мавзу юзасидан илк бор изоҳ берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Хабарингиз бор собиқ бош вазир ўринбосари — Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари бўлиб ишлаган Зойир Мирзаев Оққўрғон туманида ариққа туширилган фермерларнинг тармоқларда суратлари тарқалгандан сўнг, лавозимидан озод этилган эди. Мирзаев ОАВга берган интервьюсида ана шу ҳолатга изоҳ берди.

Мирзаевнинг айтишича барча ҳолатга ўзи айбдор бўлган. У янги ўзгаришларга мослаша олмаганлиги сабабли ана шундай ҳолат юз берган.

"Ҳеч ким хатодан ҳоли эмас. Бир нарсани айтай. Вақт керак бўлади. Балким бир йил ўтар, кўпроқ вақт ўтар. Бу нарсани аслида нима бўлганини бутун халқимиз билади. Албатта бу менинг хатойим бўлган. Замоннинг ўзгарганини ҳазм қила олмаганим, мослаша олмаганим сабаб бўлган. Иккинчи тарафи борки, биз раҳбар сифатида нишондамиз. Бугун бу тўғрисида биринчи марта гапиряпман. Ҳақиқий негизини ҳолсиона эшитамиз ҳам, кўрамиз ҳам" - деди Мирзаев.

Шунингдек, ҳоким интервьюда қанча ойлик оласиз деган саволга ойига 10 млн атрофида маош олишини очиқлади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. МУМИНЖОН 27 январ 2020 12:52
    Анаканги мард гирт таскаш экан мврд булганда халкни олдида кечирим сурарди. Шунча фермерни шарманда килмокчи эди. Ким уни яна хоким килди тупой барибир туй булади. Бунакнги одмларни умуман рахбарликга яки келмасин. Тор кучага томоша рахбар)))

    Анаканги мард гирт таскаш экан мврд булганда халкни олдида кечирим сурарди. Шунча фермерни шарманда килмокчи эди. Ким уни яна хоким килди тупой барибир туй булади. Бунакнги одмларни умуман рахбарликга яки келмасин. Тор кучага томоша рахбар)))

    Канаканги мард гирт пасткаш экан мард булганда халкни олдида кечирим сурарди. Шунча фермерни шарманда килмокчи эди. Ким уни яна хоким килди тупой барибир туй булади. Бунаканги одамларни умуман рахбарликга якин келмасин. Тор кучага томоша рахбар)))
  2. Farida 27 январ 2020 12:30
    Men ham u kishi haqida ijobiy fikrdaman. Uchrashganimda juda yaxshi taassurot qoldirgandilar. Ishlariga omad tilayman.
  3. МУМИНЖОН 27 январ 2020 12:01
    Энди Кашкадарга бордим у ерда сув йук энди нимани уйлаб топасан. Сандан бошкаси яни хакикий МАРД одам фермерлардан ошкора узир сурди халкни олдида майна килганин учун. Сандаки рахбарлар оркага тотяпти УЗБЕКИСТОНИМНИ. БЕТАСИР рахарча)))))
  4. наби хушваков 26 январ 2020 19:59
    мен Зоир Тоировични 2007 йилдан бери биламан ва у мард одам, камчилиги булса тань олади. БУ ОСОН ИШ ЭМАС ВА ФАКАТ МАРД ОДАМ КАМЧИЛИГИНИ ТАНЬ ОЛАДИ, БРАВО ЗОИР ТОИРОВИЧ,БРАВО!!!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Зойир Мирзаев илк бор ариққа туширилган фермерлар воқеасига изоҳ берди