Тошкентда 10 ёшли қиз масжидга пулларини эҳсон қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Қизалоқ шаҳарнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги “Доруломон” жоме масжиди қурилиши учун махсус идишчада йиғиб юрган пулини эҳсон қилган. Бу пуллар қизга ота-онаси томонидан бериб келинган. Махсус идишда қиз томонидан 378 минг 300 сўм йиғилгани маълум бўлди.