Аввалроқ Андижонда 10 нафар ёшлар раҳбарлик лавозимларига тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўша ҳолатдан бир кун ўтмасдан в.б. ҳокимлардан бири танқидга учради.
Жалақудуқ туманининг в.б. ҳокими Илёсмирзо Зияев туманни Жалақудуқ вилояти деб юборди. Эътиборли жиҳати Зияев туманни бир неча марта вилоят деб қайтарди.
Кейинроқ Зияев жуда чаржагани учун шундай хатога йўл қўйганини айтди. Унинг сўзларига кўра бу оддий инсоний фактор.
Маълумот ўрнида, Зияев Андижон давлат тиббиёт институтининг талабаси ҳисобланади.