Тошкент вилоятининг Келес шаҳарчасида уч эгизак туғилган. Уларнинг ота-онаси чақалоқларини боқишда қийналаётганини айтиб “Замон” ИДга мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, оилада она ишсиз ота эса мавсумий иш, қурилишда ишлар экан. Ҳозирда чақалоқларнинг отаси 10 кундан бери ишсиз эканини айтган. Шу сабабдан ҳам болаларга керакли маҳсулотларни олишга пули етмаяпти. Фарзанднинг онасига эса ойига 406 минг сўмгина тўланиши маълум бўлди.
Дастур ижодкорлари воқеани ўрганганида туман хотин-қизлар қўмитаси раиси вазиятдан бехабарлигини айтган ва келгусида мурожаатни жойида бориб ўрганишини маълум қилган. Мутасаддилар эса уларга керакли маҳсулотларни олиб беришда кўмаклашадиган бўлди.