Аввалроқ Қашқадарёнинг Чироқчи туманидаги ички ишлар идораси биносида ўғриликда гумонланган фуқаро ўлдирилгани ва ўша иш юзасидан ИИБ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун Қашқадарёда ўша воқеа юзасидан брифинг ташкил этилди. Унда ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов бунга ўхшаган ҳолатлар янгилик эмаслигини таъкидлади.
Масалан биргина 2019 йил давомида ИИБ хоимларининг 133 тасига нисбатан шунга ўхшаш ҳолатлар содир этгани учун жиноят иши очилган, дея маълум қилди "Даракчи.уз".