Хабарингиз бор Хитойда пайдо бўлиб, кейинчалик бутун дунёга тарқалиб кетган янги коронавируси инсониятга хавф солмоқда. Уларнинг олдини олиш, вируснинг тарқалиб кетмаслиги учун кўплаб давлатлардан чоралар кўрилмоқда.
Маълум бўлишича Хитойдан Ўзбекистонга келган фуқаролар Хитойда ҳам Ўзбекистонда ҳам ҳеч қандай текширувдан ўтмаган. ТВда эфирга узатилган дастурлардан бирида Хитойдан Ўзбекистонга учиб келган фуқаро билан суҳбатлашилди. Фуқаро юқоридаги маълумотни тасдқлаган. Унинг айтишича фақатгина Хитойдаги ётоқхонада вирус тарқалгандан сўнг иситмаси ўлчанган.
Аввалроқ вируснинг олдини олиш учун барча чоралар кўрилаётгани таъкидланган эди.